25 октября 2022
ПАХТАЧИЛИК «ЯНГИ ЁНДАШУВЛАР - ЮҚОРИ ХОСИЛДОРЛИК»Кириш Пахта – бу ўсимликнинг бир тури хисобланиб, инсон хаёти учун ва жамият ривожи учун ўта мухим керак бўлган экин. Бу инсоннинг оғир ва узоқ муддат сабр ила мехнат меваси. Пахта ўсимлиги бахор фаслидан то куз фаслигача қуёш нурларидан бахраманд бўлган холда пишиб етилади. Мана шунинг учун хам пахтани қадим замонлардан буён " Офтоб болажони" деб айтилиб келинади. Тахминлар бўйича инсонлар пахтани ёввойи холда ўсган толаларини бундан қарийб 15 – 30 минг йил илгари теришган. Илгарилари бизнинг ота-боболаримиз табиий офатларга, уруш йиллари ва очарчиликларга қарамасдан хам пахтани кўз қорачиғидай асраб уни авлоддан авлодга ўтказиб келишган. Шундай қилиб, эски замонлардан буён пахта Ўрта Осиё халқларининг иқтисод ва сиёсатда ажралмас қисмига айланган. Одамзот пахтани ўзига албатта фойдали томонларини билган холда қабул қилиб, лекин халигача қандай ўсиши хақида маълумотга тўлиқ тушунмаган кўпчилик кам эмас. ПАХТА ҒЎЗАСИ – (лотинча Gossypium) Тугмачагуллилар (Malvaceae) оиласига мансуб, тропик кўп йиллик мойли ўсимлик. Унинг кўп йиллик ўсимлик бўлишига қарамасдан , бир йиллик ўсимлик қатори ўстирилиб , бундан катта миқдорда пахта толаси ва чигит олинади. Пахта – таъбиий ўсимлик толаси бўлиб, пахта уруғини устини қоплайди. Пахта толаси битта ўсимлик тўқимасидан иборат бўлиб. Тола етилишни бошлаганда, целлюлоза тўпланиши кўпайиб, натижада кучли бўлиши ортади. Пахта уруғи – чигитни бамисоли портловчи бомбага ўхшатса бўлади, лекин у қирғинчилик ва вайроналарни эмас, балким у бизга озуқа ва мато - газламалар билан бахраманд қилиб бутун енгил саноатини ишга солади. Совет Иттифоқи даврида хам пахта Совет армияси учун жуда хам зарур бўлиб, 1930 йиллардаёқ Шимолий Кавказ районларида пахта экиш майдонларини кенгайтиришни бошлаган.Совет олимлари томонидан пахта хосилдорлигини ошириш мақсадида минерал ўғитлардан фойдаланиш дастури ўйлаб чиқилган эди.Бунда гектарига 300 кг дан соф фаол модда холатида аммиак селитраси (жисмоний холатда 880 кг ни ташкил қилади), 80 кг фосфор (соф фаол модда холатида) ва 200-250 кг калий (соф фаол модда холатида) ишлатиш тавсия этилган. Тавсиялар хаммаси бўлиб 1 гектар ер майдонига жисмоний вазнда 1500 кг гача бўлган минерал ўғитларни солиш эди! Пахтанинг хосилдорлиги шунга қарамасдан жуда паст эди, пахтанинг етилиши бир хилда эмас, шу сабабли пахта экинини иқлим ва тупроқ шароитлари мос келган Ўрта Осиё республикаларида экишилига қарор қилинди. Суратда. 1941 йил Астрахань вилояти, 1 май номидаги колхозда пахта терими. Совет Иттифоқи, қулашидан кейин хам Ўрта Осиё давлатлари ўша Совет олимлари тавсиялари бўйича пахта етиштиришни давом этишди, шу тавсиялар бўйича хозирги кунга қадар ишлаётган хўжаликлар бор. Азотли ўғитларни ортиқча солиш, ўсимликларни вегетация муддатини чўзиб, кўсаклар етилиши хар хил бўлиб, уларнинг кўп қисми очилмай қолиб, терим пайти узоқ муддатга қолиб кетган (баъзи бир районларда аммиак селитраси ортиқчаси билан солинган пахта далаларида кузда пахта 6 мартагача терилган). Охирги йилларда холатни бунданда вазиятни тупроқ деградацияси, гумус миқдорини камайиши, минерал ўғитларни ортиқча нормада солиш оқибатида тупроқ шўрланиши, ёғингарчиликнинг вегетация даврида бир маромда бўлмаслиги, сувнинг етишмаслиги – буларнинг хаммаси хосилдорликни пасайиб ва пахта толасини сифатига таъсирини кўрсатябди. Советлар давридан қолган юқори дозада минерал ўғитларни солиш тавсияси энди ишламай қолди. Янги ёндашувлар, сифатли хосилдорлик учун ўсимликка нима кераклигини биладиган махсус билимлар ва тушунушлар керак бўлиб қолди. Энди эса пахта, металл билан, нефть, газ ва тилла қатори катта ахамиятга эга бўлиб қолди. У хақиқатдан хам "Оқ олтин". Бу юқори даромадли иқтисодий жихатдан фойда келтирадиган ўсимлик. Хозирги кунда пахтани бахоси дунё бозорида кўтарилябди. Мисол Қирғизстонда пахта 85 сом (70 руб/кг). Ўзбекистонда эса – 10000 -10200 сўм (0.9 $/ кг атрофида). Дунё бозори эса юқори сифат пахта толасини талаб қилябди, энди олдимиздаги вазифа экологик тоза ва органик пахта етиштириш керак бўлябди. Пахта навларинг салохияти 60 ц/ га дан ошиқ. Лекин амалда эса (анъанавий технология услубида) биологик салохияти 30 – 60 % ни ташкил қилябди, гектарига 15 центнердан 40 гача (ўртача 30 – 33 ц/га ) хосил олинябди. |